UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Бухоро"га, "Бунёдкор" "Қизириқ"қа қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:18"Ал Насср" Эдерсонга жуда катта маош таклиф қилмоқда  2 21:01Евро-2024. Испания – Германия 0:0 (Матнли трансляция)  17 20:52Туркия Демиралнинг иши бўйича апелляция бера олмайди. Нега?  1 20:13CAFA U-20 Championship 2024. Ўзбекистон Туркманистон устидан қийин ғалабага эришди  3 20:01Евро-2024. Испания – Германия. Таркиблар эълон қилинди!   10 19:53Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" – "Бухоро", "Бунёдкор" – "Қизириқ". Таркиблар маълум  12 19:44Вертонген Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини тугатди  0 19:20Ўзбекистон рақиби Мисрнинг Олимпиада учун қайдномаси маълум  10 18:55Шерзод Эсанов: "Сўнгги учрашувлардаги натижар туфайли ўзимизга бўлган ишонч янада ортди"  3 18:31Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қачон қуръа ташланишига ойдинлик киритилди  5 18:08Артета АПЛ ўтган мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида тўхталди  3 17:42"Локомотив" 2 нафар легионер ва 1 нафар маҳаллий футболчи билан хайрлашди  2 17:25Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца?  3 17:18"Барселона" хавбеки мавсумолди йиғинларни ўтказиб юбориши мумкин  0

"Локомотив" янги футболчиларни тақдимот маросимини ўтказди (тўлиқ) ФОТО Янгиликлар

"Локомотив" янги футболчиларни тақдимот маросимини ўтказди (тўлиқ) ФОТО

Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган футболчиларни кенг оммага таништирди.

Тадбир уч қисмдан иборат бўлди. Дастлаб клуб раҳбарияти ва мураббийлар янги мавсумга кўрилган тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тўлабек Акрамов ("Локомотив" клуби бош директор ўринбосари): Барчани янги 2018 йилги футбол мавсуми бошланаётгани билан табриклайман. "Локомотив" янги мавсумни амалдаги чемпион ва кубок соҳиби сифатида бошлайди ва бу шу ўринда жамоамиз зиммасига юқори масъулият юклайди. Мақсадимиз доимгидек юқори, яъни чемпионлик ҳамда кубокни муносиб ҳимоя қилиш. Шунингдек, ОЧЛда ҳам имкон қадар узоқроққа бориш. Ўйлайманки, бу йилги мавсумда жамоамиз халқаро мусобақада ҳам муваффақиятли қатнашади. Жамоамиз янги мавсумга тараддудни дастлаб БААда, кейинчалик Туркияда давом эттириб қайтди.

"Локомотив" ўз таркибига кучли ва барчага таниш бўлган юқори малакали футболчиларни қўшиб олди. Рашидов ёки Каримов ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ. Ҳусниддин Ғофуровни эса юртимизга қайтардик. Бу футболчи ҳозирча миллий чемпионатимизда иштирок этмаган ва ўйлайманки, жорий мавсумда ўз ўйинлари билан мухлисларда илиқ таассурот қолдиради. Шунингдек, Жанубий Кореядан Чо Сук Жай, бразилиялик Нивалдо ҳамда ўтган мавсумни АГМК жамоасида ўтказган Игорь Йелични жамоага қўшиб олдик.

Янги мавсумда жамоамиз янги титул ҳомийси Ориент Финанс Банк логотипи туширилган либосда ҳаракат қилади. Шунингдек, "Alskom" суғурта компанияси билан ҳам икки тарафлама манфаатли шартнома имзоладик.

Кейинчалик тушунмовчилик келиб чиқмаслиги учун ҳозирдан шуни айтиб ўтмоқчиманки, жамоамиз ОЧЛдаги дастлабки турни ҳозирча эски либосда ўтказади. Чунки янги либосимиз ҳали тўлиқ тайёр эмас. Тез орада янги титул ҳомийимиз логотипи туширилган янги формаларимиз келади. Янги либосларимиз дизайнини ижтимоий тармоқларда тақдим этганмиз.

Мирко Йеличич (жамоа мураббийи): "Локомотив" ўз олдига доимо юқори вазифаларни қўяди. ОЧЛда бизнинг олдимизга қўйилган энг минимал вазифа бу гуруҳдан чиқиш. Янги келиб қўшилган футболчилар жамоамизга қўшилиб, кўникиб кетиши учун бироз вақт талаб этилади. Ўйлайманки, улар жамоамиз ўйинини кучайтиришади. Биз янги мавсумга тайёрмиз. Рашидовнинг жисмоний тайёргарлигидан мамнунман. Тўғри, у маълум вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетганди. Лекин Рашидовнинг ҳозирги ҳолати мени қаноатлантиради. Йелични қайси позицияда кўпроқ ўйнатаман? Биласиз, Махарадзе 2 мавсумдан буён узлуксиз ўйнаб келмоқда. Бизга айнан Махарадзе сингари ҳам таянч зонаси ҳамда ҳимоя марказида ўйнай оладиган футболчи керак эди. Йелич айнан шу сифатларга эга ўйинчи. Янги мавсумда Йелични вазиятга қараб ҳар иккала позицияда ўйнатмоқчиман.

Андрей Микляев (бош мураббий): БААдаги йиғин жуда самарали ўтди, деб бемалол айта оламан. Биз ўз ўйлаган режаларимиз доирасида яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоа сафини тўлдирган футболчилар ўйинимизни кучайтириши лозим.
Ўйлайманки, таркибимиз жуда рақобатдош. Бу эса жамоамиз футболчиларини бир дақиқа бўлсада бўшашишига йўл қўймайди. Жамоамиз эса ҳар қандай рақибга кураш таклиф этишга қодир.

Кейинчалик тақдимот маросимида "темирйўлчилар" сафига келиб қўшилган янги футболчиларга "Локомотив" либосларини тантанали равишда тақдим этилди. Либосларни футболчиларга клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.


Нивалдога 6-рақам, Сардор Рашидовга 27-рақам, Шерзод Каримовга 8-рақам, Игорь Йеличга 88-рақам, Чо Сук Жаэга 99-рақам, Ҳусниддин Ғофуровга 19-рақам топширилди.

Шундан сўнг жамоа таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Нивалдо: "Янги жамоага ўтганимдан хурсандман. "Локомотив" ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клуб. Айнан шу жиҳат мени бу жамоага ўтишимга асосий туртки бўлди.
Аввал таянч ярим ҳимоясида ўйнаганман? Ҳа, тўғри қайд этиб ўтдингиз. Фаолиятимни таянч ярим ҳимоячи сифатида бошлаганман. Аммо кейинчалик Россия биринчи дивизионида ўйнаб юрган кезларимда бош мураббий менга ҳужумга ўтишни тавсия қилганди. Шундан буён ҳужумда ўйнаб келаман. Ўзимни айнан ҳужумкор футболчи сифатида эркин ҳис этаман.
Бразилияда хусусий клубим борлиги ҳақиқат. Мен бу клубни ташкил этганимдан асосий мақсад ёш ўсиб келадиган иқтидор эгаларига кўмаклашиш. Биласизлар, Бразилияда футболни жуда севишади ва бу спорт турига бўлган муҳаббат юқори. Шу боис ўз қишлоғимдаги ёшлар учун шахсий клубимни очганман. Яқинда ўша жамоамдан 3-4 нафар футболчи профессионал футболга қадам қўйди. Уларга ёрдамим, кўмагим тегаётгани мени хурсанд қилади.
5 баллик тизимда ўзимга неча балл қўяман? 10 балл (кулади). Бразилиялик футболчилар орасидан Неймар 10 баллга лойиқ футболчи. Мен эса унинг даражасига чиқишни истайман (кулади)".

Сардор Рашидов: "Локомотив" жамоасига ўтганимдан хурсандман. "Темирйўлчилар" сафида янги ютуқларни қўлга киритиш учун келдим. Ўйлайманки, ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этамиз. Мақсадлар юқори ва биз ушбу вазифани бажаришимиз лозим. "Ренн" жамоаси? Тўғри, бу жамоада собиқ устозим Лямуши ишламоқда. Бу борада у билан суҳбатлашдим. Ҳозирда жамоасида футболчилар кўплиги боис "Ренн"га ўтмадим. Мени Франция жамоасига ўтишим ёки ўтмаслигим ёзда ҳал бўлади. Лямуши мени "Ренн"да кўрмоқчи эканлигини айтиб ўтди. Аммо барча масала ёзда трансфер ойнаси очилганидан сўнг маълум бўлади.
Осиёдан Европага йўл олмоқчидим? Ҳа, лекин Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. Араб футболидан кўра Ўзбекистон футболи кучли. Бу аниқ. Қайси тарафдан орқага қадам ташладим? Фақат пул тарафлама. Чунки араб футболи фақат пул борасида кучли. Ўйин сифати жиҳатидан бизнинг футбол уларникидан устун. "Локомотив"га ўтиш орқага ташланган қадам эмас. Мен фақат пул тарафдан ютқаздим".

Шерзод Каримов: "Пахтакор" билан шартномам ниҳоясига етганидан кейин "Локомотив" жамоаси менга таклиф билан чиқди. Бу учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, "темирйўлчилар" билан катта ютуқларни қўлга киритаман. Арвеладзе билан Йеличичнинг фарқи? "Локомотив"да кўпроқ пас орқали ўйнаш талаб этилади. Комбинацион футбол устувор. Шота Арвеладзе эса асосан стандарт вазиятларига таяниб ўйнайди".

Игорь Йелич: "Мен учун Ўзбекистон чемпионати бегона эмас. Мен бу ерда ўтган мавсум ҳам иштирок этганман. Нега "Локомотив"ни танладим? Чунки "темирйўлчилар" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. АГМК билан "Локомотив"нинг асосий фарқи нимада? Энг асосий фарқи "Локо" ОЧЛда ўйнайди. Шунингдек, ўз олдига қўйиладиган вазифалар ҳам тубдан фарқ қилади. Шунингдек, бу ерда жамоа асосан паслар орқали ўйинни қуради. АГМКда эса мураббий ҳимоявий ўйинга эътибор беради. Олдинги чизиқдаги ҳаракатлар асосан стандарт вазиятларига боғлиқ. Ҳамма мураббийнинг иш услуби ҳар хил".

Чо Сук Жаэ: "Янги жамоага келиб қўшилганим учун фахрдаман. "Локомотив" нафақат Ўзбекистоннинг, балки Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар томонидан тушган таклиф мени қизиқтириб қўйди. Корея билан Ўзбекистон футболида катта фарқ йўқ деб ҳисоблайман. Бизда асосан жисмонан кучли футбол намойиш этишади. Ўзбекистонда ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратишларини биламан".

Ҳусниддин Ғофуров: "Сербиядаги фаолиятим тугади. "Локомотив"дан тушган таклиф мени ўзбек футболига қайтарди. Сербияда кўпроқ кучга таянган футбол ўйналади. Ўйинларда кўп куч йўқотасиз, кўп югурасиз. Ўзбекистонда эса кўпинча тўп билан муомалага қаратилади. Умуман олиб қаралса, катта фарқ йўқ".

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика