UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  70 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  5 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

“Локомотив” уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

“Локомотив” уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Кеча сайтимиз орқали Сервер Жепаров ва Кахи Махарадзе "Локомотив" билан шартнома тузгани ҳақида хабар бергандик. Клуб бу хабарни тасдиқлади.

Янги бошланадиган мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун ўз таркибини уч нафар янги футболчи билан кучайтириб олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров, олий лигадаги энг кучли легионерлардан бири Кахи Махарадзе ҳамда “Машъал” сафида яхши ўйин кўрсатиб келаётган иқтидорли ҳимоячи Шерзод Файзиев бугун “темирйўлчилар” билан бир йиллик шартномага имзо чекишди.

Бу футболчиларни мухлисларга ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Хусусан, Сервер Жепаров мана бир неча йилдирки юқори савияда ўйин намойиш этиб келмоқда. Қолаверса, у миллий терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кахи Махарадзега келадиган бўлсак, грузиялик легионер Ўзбекистондаги фаолиятини илк бор айнан “Локомотив”да бошлаган бўлиб, у 2009-2010 йилги мавсумларни жамоамиз сафида ўтказган. Шундан сўнг футболчи “Пахтакор” таркибига бориб қўшилди ва кейинги йилларни пойтахтнинг бошқа бир жамоасида ўтказди. Махарадзе ўз вақтида “темирйўлчилар” таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урганди.

“Машъал” футбол академияси тарбияланувчиларидан бири Шерзод Файзиев ҳам бундан буён “темирйўлчилар” аъзоси ҳисобланади. У ҳам бир йиллик шартномага имзо чекди. 2009 йилдан бери шу вақтга қадар “Машъал” таркбида ҳаракат қилиб келган Файзиев 1992 йилда туғилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам ҳимоя маркази, ҳам қанот ҳимоясида ҳаракат қила олади. “Машъал”да сардорлик даражасига кўтарилган бу футболчидан ҳам умидимиз катта ва ўйлаймизки, Шерзод Файзиев “Локо”да албатта ўзини кўрсата олади. Биз “Локомотив” билан шартнома имзолаган ҳар учала футболчига ҳам омад тилаб қоламиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика