

Эркин Саидов раҳбарлигидаги футбол мактабимиз тарбияланувчилари икки босқичдан иборат мусобақада ўз тенгқурларига қарши майдонга тушдилар.
Ёш “темирйўлчилар” ўз гуруҳларида “Спартак”, “Анжи”, “Терек”, “Локомотив”, “Краснодар” ва “Кубан” каби кучли футбол клуби вакилларига қарши баҳс олиб боришди ва якунда учта учинчи ўрин билан ортга қайтишди. Биз “Локо” тарбияланувчиларини ушбу ажойиб ютуқ билан табриклаб қоламиз.
Учинчи ўрин бўлиб ўтган баҳслар:
2002 йил. “Локомотив” – “Ростов” 3:1
2003 йил. “Локомотив” – “Черноморец” 1:0
2006 йил. “Локомотив” – “Звезда” 6:0






