UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44

"Локомотив" - "Пахтакор". Учрашув превьюси Янгиликлар

"Локомотив" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

21 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 22-турида "Локомотив" меҳмони бўлади.

Чемпионатлар доирасида 26-марта ўтказиладиган Тошкент дербисини мезбонлардан Марат Бикмаев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Ўтган 25 ўйиннинг 16тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 беллашув дуранг билан тугаб, 4 тўқнашувда рақиб устун чиққан. Гол уриш борасида жамоамизнинг кўрсаткичи сезиларли даражада яхшироқ - 57:23. Рақиб устидан қўлга киритилган энг йирик ғалаба 7:1 натижасидан иборат. "Локомотив" майдонида 12 учрашувдан 7тасида жамоамиз ютуққа эришган. 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

Ўйинда Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Ушбу ҳакам олий лигада илк бор "Пахтакор" иштирокидаги учрашувда рефери бўлади.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Ёшлар таркиблари ўйини 20 сентябрь, чоршанба куни 16:30да ТТЙМИ стадионида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 21 сентябрь, "Локомотив" стадионида 18:00да старт олади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика