“Локомотив” Минск йиғинини якунлаб Тошкентга қайтди

Xayrulla Xoliqov
20 июл 2017, 18:17
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” иккинчи даврага муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.

11 июлдан Минскда шуғулланган “темирйўлчилар” бугун хориж йиғинини якунлаб Тошкентга қайтишди. “Локомотив” йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушди. 

Дастлаб “Днепр Могилёв” 4:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи назорат ўйинида “Гомель” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги учрашув “Слуцк” клубига қарши кечди ва унда "темирйўлчилар" 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Минск йиғинини якунлаган "Локомотив" бугун Тошкентга қайтиб келди. Жамоа энди Ўзбекистон кубоги 1/4 финал жавоб баҳси доирасида “Бухоро” билан ўйинга ҳозирликни бошлайди.


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: lokomotiv.uz