

Ушбу икки жамоа шу пайтга қадар Ўзбекистон кубоги ўйинлари доирасида фақат бир марта ўзаро тўқнаш келишган. 2012 йилги кубок беллашувлари чорак финалида йўллари кесишган жамоаларнинг илк қарама-қаршилигида “Бухоро” 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан. Жавоб ўйинида эса “Локомотив” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Пенальтилар баҳсида эса омад бухороликларга кулиб боққан – 7-6.
Таъкидлаш жоиз, “Бухоро” – “Локомотив” учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин 19:00да старт олади.
Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Дастлабки учрашув, 4 июль
«Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).




