UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  0 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  7 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  4 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  3 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  16 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  8 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0

"Локомотив" клуби шифокори: "Кахи жамоадошларидан кечирим сўраши керак" Янгиликлар

"Локомотив" клуби шифокори: "Кахи жамоадошларидан кечирим сўраши керак"

"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев Махарадзе жамоа аъзоларидан узр сўраши керак деб ҳисоблайди.

"Афсус ва надоматлар бўлсинки, Кахи масаласи дилни хира қиладиган тарзда ойдинлашди. Уни кўпдан буён билганлар бу хабарни оғир қабул қилгани аён. Аммо хоин, хиёнаткор, сотқин каби сўзларни ишлатгани ҳамон тилимиз айланмаётгани ҳам бор гап. Чунки неки бўлса яхшиликка эканига, ким қандай қинғир йўл тутмасин Яратган берган ризқни жамоа аъзоларидан ҳеч ким тортиб ололмаслигига, бу хатодан олинадиган ибрат эса кўпчиликка мактаб бўлишига ишонамиз.

Аммо бир тану бир жон бўлиб, бир мақсад йўлида жипслашган оила аъзосининг шунча йил йиққан обрўси биргина хато ила пучга чиқишию, ҳаёти остин-устун бўлиб кетиши жуда ачинарли ҳолат.

Нима бўлганда ҳам ҳозир Кахи қилиши керак бўлган биргина иш бор. Бу ҳам бўлса клубимизга келиб, жамоадан кечирим сўраш. Шундай қилса, мисол учун мен кечирардим, аксар жамоадошларим ҳам шу фикрдалиги аниқ. Зеро, кечиримлилик - мўминга хос, кечиримли бўлиш эса иймондандир", – деди Пирриев телеграмдаги саҳифасида. 

Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика