UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди Янгиликлар

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди

Москванинг "Локомотив" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов мухлисларга таништирилди.

Бугун "темирйўлчилар" дастлаб кеча бўлиб ўтган Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйиндан сўнг тикланиш машқларини бажаришди. Эътиборлиси машғулот очиқ ўтди ва стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Жамоа шу орқали янги мавсум олдидан мухлислар билан ўзига хос учрашув ташкил этди. 

Юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан кейин клубга келган янги футболчилар таништирилди. Дастлаб ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов "Локомотив" ўйинчиси сифатида мухлисларга таништирилди. Ҳамюртимиз таништирув жараёнида ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.


"Барчага хайрли кун. Бу ерда ажойиб мухлислар борлигини биламан. Барчани хурсанд қилиш учун боримни бераман.

Алексей Миранчукдан кўп нарса ўрганишим керак. Бу менга фойдали бўлади деб ўйлайман. Миранчук ҳужумни якунлашда жуда босиқ. У пенальтиларни ҳам совуққонлик билан бажаради. Мен ҳам унга ўхшашни истайман.

Босим йўқ, аммо масъулият бор. Сабаби кўпчилик мени кузатади. Шу боис икки карра кўпроқ ишлашим керак. Бу борада Алексей Миранчук, мураббийлар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика