«Локомотив» ҳужумчиси рус тилидан имтиҳон топширади

Omonjon To`xtamirzayev
21 июл 2017, 19:08
«Локомотив» жамоаси ҳужумчиси Ари Россия фуқароси бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

– «Локомотив» президенти Илья Геркус Россия фуқароси паспортини олиш учун зарур хужжатларни топшириб қўйганингизни айтди. Қачон Россия фуқароси бўласиз?
– Бу узоқ давом этадиган жараён эканлигидан хабарим бор. Лекин бу борада батафсил маълумотга эга эмасман. 

– Гильермеда бўлгани каби, рус тилини қанчалик яхши билишингизни аниқловчи имтиҳон топширасизми ёки йўқ?
– Аниқ бир нима дея олмайман, аммо шундай бўлса керак. Нима бўлганда ҳам мен имтиҳонга тайёрман!

– Россия терма жамоасидагилардан бирор ким сиз билан алоқага чиқдими? 
– Ҳозирча на мураббий билан, на унинг ёрдамчилари билан гаплашмадим. Лекин тан оламан, Россия терма жамоаси таркибида ўйнашни жуда ҳам истайман, – дейди Ари.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru