UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  33 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  72 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7

“Локомотив” ҳимоячиси Буркина Фасо терма жамоасига чақирилди Янгиликлар

“Локомотив” ҳимоячиси Буркина Фасо терма жамоасига чақирилди

“Локомотив” жамоаси сафида ишончли ўйин намойиш этиб келаётган Муҳаммад Гнонтча Коне Буркина Фасо терма жамоасидан чақирув олди.

Биласиз, айни пайтда барча қитъаларда Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи давом этмоқда. Жумладан, Африкада ҳам терма жамоалар келаси йили Россия яшил майдонларида ўтказиладиган мундиал йўлланмаси учун баҳс олиб боришмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Буркина Фасо терма жамоаси ўз олдига мудиал чипталаридан бирига эга чиқишни мақсад қилган. Ушбу юрт бош жамоаси “Локомотив” сафида Осиё Чемпионлар Лигаси ҳамда Ўзбекистон чемпионати беллашувларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган Муҳаммад Конени навбатдаги учрашувларига таклиф этди.

Аслида Кот-д’Ивуарда таваллуд топган 23 ёшли ҳимоячи айни пайтда Буркина Фасо паспортига ҳам эга. Шу сабабли буркиналиклар устози Конени олдиндаги икки учрашувга чақиришни лозим топди.

Буркина Фасо терма жамоаси мундиал саралашининг D гуруҳида иштирок этмоқда ва 4 очко билан жадвалда биринчи поғонада кетмоқда. Буркиналиклар 2 сентябрь куни Сенегал майдонига сафар уюштиришса, 5 сентябрда ўз уйларида сенегалликларни қабул қилишади. Ушбу учрашувларда Муҳаммад Коне ҳам иштирок этиш учун чақирилди.

Таъкидлаш жоизки, Буркина Фасо ўрин олган гуруҳда яна Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси ҳамда Кабо Верде термалари ҳам бор.

Муҳаммад Конега олдинда турган учрашувларда омад тилаймиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика