"Локомотив" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Tolibjon Qosimov
22 июл 2017, 10:42
Москванинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Ари ЦСКА билан ўйинда жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди.

Бу ҳақда "темирйўлчилар" бош мураббийи Юрий Семин маълум қилди. Ари "армиячилар"га қарши кеча бўлиб ўтган баҳснинг 85 дақиқасида майдонни замбилда тарк этди. Бунгача ҳужумчи ЦСКА дарвозасига битта тўп киритиб улгурган эди.

"Ари жароҳат олди, кўринишидан бу етарли даражада жиддий. Афтидан, операция қилиш керак ва у узоқ муддатга сафдан чиқди", - деди Семин.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›