UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  0 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  7 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  17 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2

“Локомотив” футболчилари онкология илмий марказида даволанаётган болаларга Янги Йил совғалари улашишди Янгиликлар

“Локомотив” футболчилари онкология илмий марказида даволанаётган болаларга Янги Йил совғалари улашишди

Теглар :  Локомотив
Янги Йил байрами кириб келишига ҳам жуда оз фурсат қолмоқда. Ушбу байрамни айниқса, болажонлар жуда катта интиқлик билан кутишмоқда.

Шу сабабли бугун мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди ва у ерда даволанаётган бемор болакайларга совғалар улашиб, уларни байрам билан қутлашди.

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни мураббийлар – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров, Тимур Кападзе, шунингдек, Маъмур Икромов, Диёр Туропов, Марат Бикмаев, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Сардор Мирзаев, Шухрат Муҳаммадиев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Сарвар Каримов, Садриддин Абдуллаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров, Азиз Амонов, Фарруҳ Иброҳимов, Мурод Бобожонов, Бобир Давлатов каби футболчилар, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ҳамда клуб матбуот котиби Зохиржон Акрамхонов ташрифи жуда хурсанд қилди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика