«Локомотив» давралараро ўқув машғулот йиғинларини бошлади

Narzulla Saydullayev
16 июл 2013, 12:05
8 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви («Локомотив» - «Қизилқум» 2:0)ни ўтказган «темирйўлчилар» 6 кунлик кичик таътилга чиққан эдилар.
Кеча 15 июль куни «Локомотив» мехмонхонасида йиғилган жамоа аъзолари давралараро ўқув машғулот йиғинларини бошлаб юбордилар. Дастлаб «темирйўлчилар» эрта тонгда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги «Футбол Мед» тиббий марказида тиббий кўрикдан ўтдилар ва тушдан сўнг «Дўстлик» стадионида машғулотлар олиб борилди.

«Локомотив» ушбу тайёргарлик жараёнида Олий лига клублари билан бир нечта ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказади. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›