UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  0 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

"Локомотив" бемор болаларга совғалар улашди Янгиликлар

"Локомотив" бемор болаларга совғалар улашди

Ҳар йил Янги йил байрам арафасида "Локомотив" футбол клубининг бемор ётган болалар ҳолидан хабар олиши анъанага айланди.

Бугун ҳам жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар "Локомотив" ПФК титул ҳомийси Orient Finans Bank ходимлари билан биргаликда Республика онкология илмий марказида бўлиб, хасталикдан азият чекаётган болажонларни Янги йил билан табриклашди. 

Совғалар улашиш чоғида Қорбобо ва қорғизнинг ташрифи болажонларга ҳақиқий байрам кайфияти улашди. "Локомотив" вакилларининг болалар ҳолидан хабар олиши болажонлар кўнглини кўтарди, бундан ота-оналар ҳам ниҳоятда хурсанд бўлди. Қолаверса илмий марказ шифокорлари ҳам жамоамиз аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

Шу ўринда хасталик билан курашаётган барча болажонларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика