

Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўйин ўтадиган "Локомотив" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказишди. Дастлаб соат 14:45дан бошлаб "темирйўлчилар" шуғулланишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтди.
Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Ваҳда" ўйини эртага "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти - 16:00.






