

"Локомотив" мураббийлар штаби ўзаро келишган ҳолда 22 январь (жума) куни бўладиган машғулотни ОАВ ходимлари учун очиқ ўтказишга қарор қилишди.
Шу куни ТТЙМИ стадионида соат 11:15да бошланадиган машғулотни ОАВ вакиллари майдонда кузатиш имконига эга бўладилар.
Португалиялик мураббий Микаэль Секейра қўл остида "Локо" иштирокидаги машғулотни кузатишни хоҳловчи журналист ва фотосуратчиларни 22 январь куни стадионда кутиб қоламиз", - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.



