UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  8 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  7 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  3 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  25 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   38 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  163 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  281 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   16 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0

LOKOMANIA – Марат Бикмаев: Рибери ва Роббенни “Локомотив” таркибига қўшиб олган бўлардим Янгиликлар

LOKOMANIA – Марат Бикмаев: Рибери ва Роббенни “Локомотив” таркибига қўшиб олган бўлардим

Хабарингиз бор, “LOKOMANIA” лойиҳаси доирасида “Локомотив” жамоаси футболчилари билан эксклюзив интервьюлар ташкил этиш орқали сиз – азиз ишқибозларимизга севимли ўйинчиларингиз ҳақида янада кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қилиб келяпмиз.

“Локомотив” футбол клуби матбуот хизматининг “LOKOMANIA” лойиҳаси навбатдаги меҳмони – жамоа тўпурари Марат Бикмаев. Тажрибали футболчи ўз фаолиятига ҳамда шахсий ҳаётига доир бир қатор саволларга жавоб берди. Қуйида ушбу интервьюни ўқиш ҳамда томоша қилиш имконига эга бўласиз.

 – Марат, футболга қай тариқа кириб келгансиз? Ёшлигингиздаги футбол билан боғлиқ энг яхши хотираларингиз билан бўлишсангиз.  

– Мени отам футболга олиб келган. У киши ўзи ҳам футбол ўйнаган. Шу сабабли мени ҳам ёшлик пайтимдаёқ “Чиғатой” футбол мактабига олиб борганди. Даставвал Евгений Казаков қўл остида футбол сабоқларини олганман. Отам бўлса доимо машғулотларимни, ёшлар жамоасидаги ўйинларимни кузатиб, барчасидан бохабар бўлиб турарди. Бу эса мен учун жуда муҳим омил бўлган.

– Яқинларингиз футболчилик касбингизга қандай муносабат билдиришади?

– Яқинларим футболни танлаганимга яхши муносабат билдиришган. Умуман, бизнинг оиламиз футболни жуда севади. Оиламизни – спортчилар оиласи, деса ҳам бўлади. Зеро отам ўз вақтида футбол ўйнаган. Қизим айни пайтда гимнастика билан шуғулланмоқда. Ҳудо хоҳласа, ўғлимни ҳам футбол мактабига беришни ният қиляпман.



– Сизнингча, футболчи қандай сифатларга эга бўлиши лозим?

– Ўйлашимча, ҳар бир футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини тута биладиган бўлиши лозим. Қолаверса, у майдонда тажовузкор ўйин кўрсатиши керак бўлади. Яна ўз вақтида ҳазил-хузулни ҳам эплаши керак, деб ҳисоблайман.

– Олий Лигадаги дебют учрашувингиз ҳамон ёдингиздами?

– Ҳа, адашмасам, 2002 йилда “Сўғдиёна” жамоасига қарши кечган ўйинда Олий Лигадаги илк ўйинимни ўтказгандим. Ўшанда захирадан майдонга тушиб, гол киритишга эришгандим. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Мен эса иккинчи голга муаллифлик қилгандим. Миржалол Қосимовнинг қанотдан узатиб берган тўпини бошим билан дарвозага китигандим.

– Фаолиятингиз давомида сизда энг ижобий тассурот қолдирган футболчилар кимлар?

– Футболчилик фаолиятим давомида жуда кўплаб дўстлар орттирганман. Улар ичидан “Алания” таркибида бирга тўп сурган Жамбулад Базаев, Аслан Машуков, Дмитрий Хомич кабиларни яхши хотиралар билан эслайман. Қолаверса, ҳозирда қойилмақом футболчилар билан биргаликда битта жамоа шарафини ҳимоя қиляпман.

– Жорий йилги мавсумда Олий Лигада 13 та гол киритишга улгурдингиз. Қайси жамоа мудофаа чизиғи вакиллари сизга анча қийинчилик туғдирди?

– Очиғини айтсам, ҳеч бир жамоага қарши ўйинда осонликча гол киритганимиз йўқ. Барча жамоалар ҳимоячилари ҳам етарлича қаршилик кўрсатишга уринишди. Айнан бирор жамоа ҳимоя чизиғини алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим.



– “Локомотив” учун киритган голларингиздан қай бири сизга олам-олам қувонч бахш этган?

– Биласизми, бундай воқеа 2015 йилда бўлганди. Ўшанда Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “Ал Садд”га қарши учрашув ўтказгандик. Сафарда 2:6 ҳисобида ютазкгач, уйда ўзимизга кела олгандик ва рақибни 5:0 ҳисобида таслим этишни уддалай олгандик. Айнан ўша ғалаба хотирамда яққол сақланиб қолган. Ўша учрашувдан сўнг чин дилдан қувонганим ҳамон ёдимда.

– Бир жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар ҳам тортишиб туришадими?

– Ҳа, албатта! Бундан қочиб-қутулишнинг асло имкони йўқ. Аммо тортишувлар асло жиддий бўлмайди ҳамда тездагина унутилади. Масалан, бизда ҳам баъзида бирор масала юзасидан тортишувлар бўлиб туради. Лекин эртасигаёқ барчаси унут бўлади ва яна ҳазиллашишни бошлаймиз.

– Кўпчиликнинг айтишича, сиз – “Локомотив”даги энг қувноқ футболчи экансиз…

– Кўпчилик шундай деяётган экан – демак, чиндан ҳам шундай! Нима ҳам қиламиз: Шу руҳда давом этавераман. (кулади)

– Сизнинг футболдаги кумирингиз ким?

– Мен ёшлигимда бразилиялик Роналдонинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. Ўйлашимча, айнан ушбу футболчи мен учун кумир вазифасини ўтаб берган.

– Агар сизда “Локомотив” таркибига истаган футболчини олиб келиш имкони бўлганида ким билан шартнома тузган бўлардингиз?

– Агар менда бундай имконият бўлганида, ҳеч ўйлаб ўтирмасдан Франк Рибери ҳамда Арьен Роббенни “Локомотив” таркибига қўшиб олган бўлардим.


– Матбуотда сиз ҳақингизда ёзилаётганларни кузатиб борасизми?

– Ҳа. Матбуотда мен ҳақимда нималар ёзилаётганини ўқиб тураман. Баъзилар танқид қилади, баъзилар эса аксинча. Мен бунга нормал ҳолат, деб қарайман.

– Кўчада сизни кўпчилик таниб қолиб, дастхат сўрашса керак?

– Ҳа. Кўчада кўпинча шундай бўлиб туради. Айниқса, “Локомотив” ишқибозлари билан кўпинча шундай ҳолат рўй беради.

– Бўш вақтингизни қаерда ўтказишни хуш кўрасиз? Севимли гўшангиз борми?

– Легионер сифатида хорижда ўйнаган пайтим кўпинча жамоадошлар билан машғулотлардан сўнг ресторан ёки шунга ўхшаш жойларга борардик. Ҳозир эса Тошкентдаман ва асосан оилам даврасида бўламан. Севимли жойимга келсак, бутун Тошкентни жуда яхши кўраман. Шаҳарнинг айнан бир жойи эмас, балки барча гўшалари ҳам ёқади менга.

– Сўнгги ўқиган китобингизни номи қандай?

– Тўғрисини айтсам, сўнгги пайтларда китоб ўқиш учун вақтим бўлгани йўқ. Охирги ўқиган китобимни эслай олмайман.



– Сўнгги бор кимнинг ашуласини тингладингиз?

– Шон Полнинг қўшиқларини ёқтираман. Машғулотга келишдан аввал ҳам айнан унинг қўшиқларини тингладим.

– “Локомотив” жамоаси кийим-алмаштириш хонасида қандай мусиқа жаранг сочиб туради?

– Ростини айтсам, бизнинг кийим-алмаштириш хонамизда ҳеч қандай мусиқа янграмайди. Барча ўзи истаганидек ўйинга руҳий тайёрланади.

– Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар футболчи бўлмаганингизда, қайси касб эгаси бўлардингиз?

– Антиқа савол. Бу ҳақда умуман ўйлаб кўрмаган эканман. Ҳайронман. Менимча, ҳаётим барибир шу футбол билан боғлиқ бўлган бўларди. Яна ким билсин…


– Олдинга назар солиб айтсак: Футболчилик фаолиятингизни якунлагач, нима билан машғул бўлишни мўлжаллаяпсиз?

– Тўғриси, футболчилик фаолиятимни якунлаш ҳақида асло ўйламаяпман. Шу сабабли аниқ бир гап айта олмайман. Вақти-соати келгач, бу ҳақда ўйлаб кўраман, аммо ҳозир эмас.



“Локомотив” ФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика