UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Лочин Солиев: Фарзандим ҳам футболчи бўлишини хоҳлайман Янгиликлар

Лочин Солиев: Фарзандим ҳам футболчи бўлишини хоҳлайман

"Андижон" ҳужумчиси Лочин Солиевнинг хонадонида янги фарзанд дунёга келганини хабар қилгандик. Мавсум бошида бетоб бўлиб қолгани боис дастлабки турларни ўтказиб юборган ҳужумчи яна сафга қайтди.
Мамлакат Кубоги 1/16 финал босқичида “Шердор”га қарши баҳсда Солиев асосий таркибдан жой олди. Айни пайтда кайфияти юқори бўлган ҳужумчи билан суҳбатлашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Лочинбек, ўғил фарзандлик бўлганингиз билан табриклаймиз.
 - Раҳмат.

- Инсон учун фарзандлик бўлиш барибир бошқача ҳис туйғуларни уйғотади. Шундай эмасми?
 - Албатта, менимча ҳар бир ота фарзанд кўрганда ўзини қўярга жой топа олмаса керак. Айниқса, ўғил кўрганда. Фарзандларим уч нафар бўлди ва ҳаммаси бир хил ҳис-ҳаяжонларни бошдан ўтказдим. Албатта, иккита қизалоқдан кейин ўғиллик бўлганимдан хурсандман.

- Ўғлингиз ҳам келажакда футболчи бўлишини ҳозирдан ҳис қиляпсизми?
 - Албатта, ўғлимни мен каби футболчи бўлишини хоҳлайман. Умид қиламанки, фарзандим келажакда яхши футболчи бўлсин.

- Маълум муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтингиз. Мухлисларга чемпионат бошида ўйнамаганингиз сабабларини тушунтириб ўтсангиз.
 - Жамоамиз кучлилар сафига қайтгач, йил бошида ўз олдимга тўпурар бўлишни вазифа қилиб қўйгандим. Шунга яраша мавсумга тайёргарлик кўраётгандим. Тошкентдаги йиғинимиз чоғида кутилмаганда шамоллаб қолдим. Дастлаб томоғим оғриди, кейин истмам кўтарилди. 20-25 кун ўзимга кела олмадим ва кўплаб машғулотларни ўтказиб юбордим. Аксига олиб, чемпионат бошланганда ҳам соғайиб кетмадим. Шу сабабли дастлабки турларни ўтказиб юборишимга тўғри келди. “Динамо” билан бўлган учрашувда майдонга қайтим ва ҳозирда яхши спорт формасига киришга ҳаракат қиляпман. Тўпурар бўлиш мақсадидан қайтганим йўқ ва жамоадошларим ёрдамида буни уддалашга ҳаракат қиламан.

- Кубок баҳсида биринчи лига вакили “Шердор” клуби тўсиғидан ўтиш қийин бўлдими?
 - Олий ва биринчи лига жамоалари тўқнаш келганда барибир қийин ўйин кечади. Шу боис Самарқандда ғалаба қозонишимиз осон бўлгани йўқ. Биринчи лига жамоалари элита вакилларига қарши икки-уч баробар куч билан ўйнашга ҳаракат қилишади. Буни яхши билардик. Майдоннинг ҳолати ҳам ёмонлиги ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Шунга қарамай, ижобий натижа қайд этиб мухлисларимизга биринчи ғалабани тақдим эта олдик. Бу ютуқ бизга кейинги ўйинларда куч бағишлайди.

- Жамоа етакчиси сифатида чемпионатдаги муваффақиятсизликларга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
 - Омадсизлик туфайли шундай бўляптими, билмадим. Ғалаба қозонаётган ўйинимизда ютқазганимизни яна нима дейиш мумкин. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда ва вазиятни ўзгартириш учун вақт бор.

- Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларга салбий таъсир кўрсатмаяптими? Қолаверса, бу ёғда мухлислар чемпионатдаги дастлабки ғалабани ҳам кутишмоқда.
 - Хоҳласак-хоҳламасак, мағлубият ҳар қандай инсонга ёмон таъсир қилади. Жамоанг юта олмаса футболчини бу руҳан қийнайди. Аммо ғалабалар келишига биз албатта ишонамиз. Ишқибозларимизнинг ҳозирги ҳолатини яхши тушуниб турибмиз. Биз ҳам ҳар бир ўйинга фақат ғалаба қозониш мақсадида тушяпмиз. Лекин негадир бунга эриша олмаяпмиз. Бош мураббийимиз ҳам айни пайтда омадсизликдан чиқиб кетиш йўлларини излаган ҳолда кўнглимизни кўтаришга ҳаракат қиляпти. Худо хоҳласа, ғалабали кунларимиз ҳам келади.

- Бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтиб ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?
 - Олий лигада тўп суриш биринчи лигага қараганда қизиқарли. Чунки элитада кучли жамоалар кўп ва ҳар бир рақибга қарши пухта тайёргарлик кўриш талаб этилади. Бундан ташқари олий лигада футболчи ҳамиша яхши формада бўлишга ҳаракат қилади. Шунинг учун олий лигада ўйнаш осонроқ деб ўйлайман. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика