

Бугун "Ливерпуль" клуби 71.4 млн евро эвазига "Порту" ярим ҳимоячиси Луис Диас Маруландани сотиб олиши борасида хабарлар тарқалганди.
Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ушбу хабарларни рад этди. Романонинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" Луис Диас борасида "Порту"га ҳеч қандай таклиф билан чиқмаган. Аммо, жамоа ўз скаутларини бир неча марта ўйинчини баҳолаш учун жўнатган.
Шуни қайд этиш жоизки, ҳозирда "Ливерпуль" клубининг асосий мақсади жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ билан янги битим имзолаш бўлиб турибди.



