"Ливерпуль"га Жоау Пальинья керак
10 дек 2023 09:08
Янгиликлар
"Ливерпуль"га Жоау Пальинья керак
Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Фулхэм” футболчиси Жоау Пальиньянинг агенти билан музокара олиб борди, деб хабар беради TEAMtalk.
Манбага кўра, мерсисайдликлар шартнома имзолаш учун курашда "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дан ўзиб кетмоқчи.
Ёзда Фабиньо кетганидан сўнг, португалиялик "Ливерпуль"нинг асосий мақсади сифатида кўрилди, аммо инглиз жамоаси ёзда таркибини бошқа футболчилар билан тўлдирди. Энди Клооп жамоаси 28 ёшли ярим ҳимоячини қишда сотиб олмоқчи.
“Фулхэм” ярим ҳимоячи учун камида 70 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Трансфермаркт интернет порталига кўра, улар футболчини 2022 йилнинг ёзида 21 миллион евро эвазига сотиб олишган.
Жорий мавсумда Жоау жамоа учун барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар