"Ливерпуль" январь ойида Кубони сотиб олишга уринган

Omonjon To`xtamirzayev
21 фев 2024
"Ливерпуль" январь ойидаги трансфер ойнасида Такефуса Кубони сотиб олишни жуда истаганди.

Бироқ "Реал Сосьедад" раҳбарияти ҳозир ҳар қанча суммага ҳам япониялик футболчисини сотмаслигини маълум қилган.

Трансфермаркт ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед" томонидан ҳам жиддий тарзда қизиқиш борлиги ва "қизил иблислар" Кубонинг маошини етти баробар оширишга тайёрлиги айтилган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo