"Ливерпуль" сўнгги 16 йилнинг энг ёмон натижасини қайд этди
18 янв 2021 01:05
Янгиликлар
"Ливерпуль" сўнгги 16 йилнинг энг ёмон натижасини қайд этди
Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби Англия чемпионатининг 19-турида "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади (0:0).
Шу тариқа Юрген Клопп жамоаси АПЛнинг қаторасига 3 ўйинида гол ура олмади (бунга қадар "Саутгемптон" (0:1) ва "Ньюкасл (0:0).
Бу "қизиллар" учун 2005 йилнинг февраль-март ойларидан кейин қайд этилган энг ёмон серия. Ўшанда "Ливерпуль"ни Рафа Бенитес бошқарар эди.
Англиянинг амалдаги чемпиони кейинги турда "Бёрнли" билан тўқнашади. Бу ўйин 21 январь куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар