"Ливерпуль" Салоҳга жароҳат етказган Рамосни сотиб олмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
27 май 2019, 10:45
"Ливерпуль" "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни сотиб олишга қизиқмаяпти.

Маълумотларга кўра, гап ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида Рамос Муҳаммад Салоҳга етказган жароҳатда эмас. Жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича, "қаймоқранглилар" сардори клубни кучайтирадиган футболчилар сафига кирмайди.

Олдинроқ, Рамосга "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва номи ошкор қилинмаётган Хитой клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Жорий мавсум Рамос "Реал" сафида 42та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›