

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Мисрлик футболчи учун ПСЖ, "Бавария" ва "Реал" клублари даъвогарлик қилишмоқда.
"Ливерпуль"нинг Салаҳ билан музокаралари эндиликда бошланди ва ҳали келишув йироқ", - дейди Романо.
Салаҳ ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида барча мусобақаларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол уришга эришди. Унинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



