

24 ёшли бразилиялик инглиз клуби таклиф қилган келишувни маъқуллаган.
Аввалроқ, Родригога "Тоттенхэм", "Арсенал", "Челси" ва "Бавария" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мадридликлар камида 100 миллион евро олишни истамоқда.
Родриго 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



