

Англия жамоаси ушбу мавсум ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳламоқда ва француз бу борада мос тушади. Дембелени иқтидори ва тезлигини ҳисобга олсак у учликдан кимгадир ўринбосар бўлиши мумкин.
"Барселона" Дембелени сотишни хоҳламоқда ва уни 56 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Каталония клуби бундан ташқари яна бир неча ўйинчилари билан хайрлашмоқчи.
Дембеле "Барселона"га 2017 йилнинг августида "Боруссия" (Дортмунд)дан ўтган эди. Форвард якунланган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



