Лионель Месси: "Интер Майами"да фаолиятимнинг янги босқичини бошлаганимдан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2023
Лионель Месси "Интер Майами" билан шартнома имзолаганига изоҳ берди.

"АҚШда ва "Интер Майами"да фаолиятимнинг янги босқичини бошлаганимдан хурсандман.

Биз биргаликда ушбу лойиҳани ривожлантиришда давом этамиз. Асосий ғоя - олдинга қўйилган мақсадларга биргаликда эришиш ва янги жамоага ёрдам беришни жуда хоҳлайман" - дейди 36 ёшли форвард.

Мессининг шартномаси 2025 йилда якунига етади. У янги жамоасида 10 рақамда тўп тепади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: intermiamicf.com