

Олдинроқ, 24 ёшли футболчи тез орада мерсисайдликлар учун тиббий кўрикдан ўтиши эълон қилинган эди.
"Набиль Фекирнинг трансфери борасидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Лион" бу хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди" - дейилади Франция клуби "твиттери"да.
Фекир сўнгги мавсум "Лион" сафида Франция чемпионатининг 30та учрашувида майдонга тушиб, 18та гол урди.



