

Бразилиялик футболчи янги клуби билан 5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.
"Лион" 22 ёшли марказий ярим ҳимоячиси учун "Атлетико Паранаэнсе"га 20 миллион евро тўлади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, ўйинчига шунингдек Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди, аммо трансферлар курашида француз клубига имконият бой берилди.
Бруно жорий мавсум барча мусобақаларда собиқ жамоасида 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассистга эришди.



