Лингард ёзда эркин агент бўлади. Унга "Барселона" ва "Милан" қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2021, 09:54
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жесси Лингард ёзда клубини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

28 ёшли футболчига "Барселона" ва "Милан" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Футболчининг ўзи фаолиятини Испания ёки Италияда давом эттиришга қарши эмас. 

Лингарднинг ўзи МЮ томонидан таклиф этилган янги шартномага имзо чекишни истамади. У клуби сафида ўйин амалиёти кам бўлиб, Англия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022га бора олмасликдан ҳавотир олмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›