Лингард: "Руни мен, Рашфорд ва Фосу-Менсага ёрдам берган - биз у каби бўлмоқчимиз"

Aslanov Jasurbek
29 янв 2017, 13:45
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоа сардори Уэйн Рунининг "қизил иблислар" ёшларига бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди.

"Руни ёшларга тақлид учун намуна ҳисобланади, у биз билан жуда яхши муносабатда. Руни мен, Рашфорд ва Фосу-Менсага ёрдам берган - биз доимо у каби бўлишни истаймиз. Англия терма жамоасида ҳам у менга кўмаклашган, у доимо ёнимда туриб, бошқа йигитлар билан таништирган. Унда етакчилик сифатлари бор" - дейди Лингард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com