UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  3 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  9 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  4 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  4 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  1 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  6 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  6 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2

Лингард "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди Янгиликлар

Лингард "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини "Барселона"да якунлашни хоҳлайди.

Бу ҳақда "Diario Sport" хабар берди.

Манбага кўра, 31 ёшли англиялик ўз хизматларини таклиф қилиш учун мустақил равишда каталонияликлар билан боғланган. "Барселона"нинг молиявий муаммолари туфайли улар қишда қиммат трансферларни амалга оширолмайдилар, шунинг учун жамоа Лингардни арзонга сотиб олиш ҳақида ўйлаши мумкин.

Лингард ўтган ёздан бери, "Ноттингем Форест" билан шартномаси тугаганидан кейин клубсиз. Аввалроқ футболчи "Манчестер Юнайтед", "Вест Хэм", "Дерби Каунти", "Брайтон" ва "Лестер" жамоаларида тўп тепган.

Шунингдек, у Англия терма жамоаси сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. Transfermarkt Лингарднинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика