UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  3 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  4 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  3 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  16

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман" Янгиликлар

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман"

Бир неча кун олдин сайтимизда "Насаф"нинг бразилиялик ҳужумчиси Лима Крузнинг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазиятга янада аниқлик киритиш мақсадида Лиманинг ўзи билан боғландик. 

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

- ОАВларда чиққан хабарларга муносабатингизни билдирсангиз?

- Билмадим. Бу менга боғлиқ эмас. Чунки "Насаф" билан шартномам бор. Шундай экан қўлимдан келганча ҳамма ишни қиламан, жамоага ёрдам бераман. 

- Бу йилги мавсум "Насаф" учун муваффақиятсиз бошланди. Жамоа сўнгги ўйинлардан сўнг яна рақобатга киришдими?

- Мавсум одатдагидек бошланмади, дея оламан. Бундай ҳолат ҳар бир жамоада бўлди. Нафақат биз балки қолганлар ҳам совринли ўринларга курашади. Мақсадимиз йўлида ишлашда давом этамиз. 

- Ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га урган голингиз энг муҳимими? Бу йил нима етишмаяпти?

- Гол айни керакли вақтда урилганди. Мухлислар, барча хурсанд бўлган. Ўшанда кубокка муносиб эдик.  Статистикага келсак, бу йил қизил карточка ноҳақ берилди. Бу вазиятни ҳамма кўрган. Рақамлар жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсаётганини кўрсатмоқда. Биз ҳали яна кучаямиз.

- Бу йил Суперлигада энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин қийин бўляпти. Жамоаларга бизга қарши икки ҳисса куч билан ўйнамоқда. Осон бўлаётгани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика