Лига 1'даги иштирокчи клублар сони қисқариши мумкин

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021, 20:35
Францияда олий дивизион иштирокчилари сонини камайртиришни муҳокама қилмоқда.

Le Parisien манбага кўра, бу масала Профессионал футбол лигаси директорлар кенгашининг охирги йиғилишида кўтарилган.

Гап Лига 1'даги клубларнинг сони 20 тадан 18 тага қисқариши ҳақида кетмоқда. Шу билан бирган директорлар кенгашининг айрим вакиллари чемпионатдаги жамоалар сони 16 та бўлишини мақбул ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, Франция чемпионати жамоалари сони 2022/23 йилги мавсумдан ўзгариши мумкин. Бу телевизион трансляцияларидан келадиган фойданинг пасайиши билан боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Le Parisien