

"Лидс" спорт директори Виктор Орта 20 ёшли грузиннинг агенти билан музокаралар ўтказди. Англияда ишлашга рухсат бериш билан боғлиқ муаммолар трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.
Олдинроқ Грузия терма жамоаси футболчисининг "Ювентус"га ўтишга яқинлиги айтилган эди.
Кварацхелия жорий мавсум РПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.



