

24 ёшли футболчи инглиз клуби билан тўрт йиллик шартномага имзо чекди.
Кох 2017 йилдан буён “Фрайбург”да тўп тепиб келаётганди. 2019/2020 йилги мавсумда ҳимоячи Бундеслигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Шунингдек, ҳимоячи Германия терма жамоаси аъзолигига номзод ҳисобланади.
Илгарироқ “Лидс Юнайтед” “Валенсия” ҳужумчиси Родриго Морино билан ўз таркибини кучайтириб олганди. 29 ёшли футболчи ҳам “Лидс” билан тўрт йиллик битимга имзо чекканди.
“Лидс Юнайтед” ўтган мавсум якунига кўра, Примершипда ғолиб чиқиб, Англия премьер лигасига йўл олганди.



