UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Йович “Реал”да ўйнашни хоҳламаяпти   0 09:32Милик АПЛ клубига ўтиши мумкин   0 09:17Гвардиола: “Ҳамма футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди”   0 09:07Златан Ибрагимович: “Агар 20 ёш бўлганимда, 2 тадан кўпроқ гол урардим”   3 08:59“Манчестер Сити” АПЛ рекордини ўрнатди   4 08:00Coca Cola Суперлига. Абрамов Қосимовга қарши, "Машъал" Навоийда меҳмон  6 06:55АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" 1:3  0 06:50А Серия. "Милан" - "Болонья" 2:0  1 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Шеффилд" 1:0  0 06:40ОЧЛ-2020. "Ал Таавон" - "Шаржа" 0:6  1 06:35ОЧЛ-2020. "Ал Садд" - "Ал Насср" 1:1  0 02:07АПЛ. Гвардиола шогирдлари "Вулверхэмптон" майдонида ишончли ғалабага эришди  6 02:06“Милан” 15 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  3 02:00Olamsport: Жошуанинг фаолиятидаги энг осон рақиб, Жокович Надалнинг рекордини янгилади ва бошқа хабарлар  0 01:49Италия А серияси. Златаннинг голлари “Милан”га мавсумнинг илк ўйинида ишончли ғалабани тақдим этди  2

Левандовски — "Энг омадсиз футболчи" Янгиликлар

Левандовски — "Энг омадсиз футболчи"

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов "Бавария" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскини "энг омадсиз футболчи" дея таърифлади.

Левандовски нега "энг омадсиз футболчи" ёки 2020 йилдаги энг зўри? Буни аниқ фактларга таянган ҳолда тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Левандовски жорий мавсум ЕЧЛда энг кўп гол урган футболчи — 11. Ундан кейинги ўриндаги Холанд (10 гол) жамоаси "Боруссия" мусобақани тарк этган. Левандовски жорий мавсум ўз фаолияти давомида мусобақадаги энг кўп голини урди. Бунга қадар Роберт ЕЧЛда бир мавсумда 10дан ортиқ гол урмаган.

11 йиллик гегемонлик бузилмоқда

Охирги 11 йилдан буён ЕЧЛнинг энг яхши тўпурарлари Роналду ёки Месси бўлган. Бу икковлон ЕЧЛ тўпурарлигини 11 йилдан буён ҳеч кимга бермай келаётганди. Фақатгина 2015 йили Роналду ва Месси билан биргаликда Неймар ҳам бир хил гол уриб, тўпурарлик пойгасидаги ғолибликни учга бўлишганди. Жорий мавсум эса Месси ва Роналду ҳозиргача фақатгина 2тадан гол уришди ва Левандовскини қувиб ўтишлари деярли фантастика.


Яна бир устунлик

Роберт Левандовски жорий мавсумни супер ўтказаётганига яна бир муҳим факт. Лева илк бор миллий чемпионатда 30тадан кўпроқ гол урди. Яъни, Левандовски 31 ўйинда 34 марта гол уришга муваффақ бўлди.

Бу борада Месси ва Роналдуга солиштирсак, ҳар иккаласи Робертдан кўпроқ ўйнаган (Месси 35 ўйин, 25 гол - Роналду 33 ўйин, 31 гол) ва кам гол урган.

Яъни, Левандовски нафақат ЕЧЛда, балки миллий чемпионатда ҳам жорий мавсум энг яхши самарадорлигини кўрсатмоқда ва унинг рақобатчилари Месси ва Роналдуда аввалгига нисбатан пасайиш.

Гарчи "Олтин бутса"ни Иммобиле "илиб" кетган бўлсада, Левандовскининг бу йилги ажойиб ўйинлари ва қайд этаётган кўрсаткичларига бу соя сололмайди.

Иммобиле А Серияда ўйнайди ва Италияда мавсум давомида 38 ўйин кафолатланган. Германияда эса жамоалар сони камроқ ва табиийки ўйинлар тўрттага кам. Левандовски Иммобиледан 6 ўйин кам ўтказиб, иккита голга ортда қолди. Шунингдек, Роберт урган 34 голдан атига бештаси пенальтидан. Иммобиле эса голларининг қарийб 40% пенальтидан урган, яъни 14та гол "нуқта"дан киритилган.

Левандовски нафақат шахсий кўрсаткичи, балки жамоавий натижалари бўйича ҳам максимум томон отланмоқда. "Бавария" билан олтин дублни расмийлаштирган Левандовски йилнинг энг муҳим мусобақаси Европа чемпионлар лигасидаги ҳамма ўйинда ғалаба қозонди. Ҳозирча "Бавария" ЕЧЛда барча учрашувда ғалаба қилган ягона клуб. Қисқа қилиб айтганда, Левандовскида 2020 йилни супер нотада тугатиб қўйиш имконияти мавжуд. Эҳтимолий тарафдан ҳар томонлама энг яхши натижани қайд этиш бўйича Левандовскининг имкониятилари жуда катта. "Олтин тўп" учун курашдаги асосий рақобатчилари нафақат шахсий кўрсаткич бўйича ундан орқада, балки жамоаларининг натижалари борасида ҳам оқсашмоқда. "Юве" амаллаб чемпион бўлган бўлса, "Барселона" Ла Лигада ҳукмронлигини сақлаб қолмади. ЕЧЛда эса нимчорак финалнинг дастлабки ўйинларида на Месси ва на Роналду ўз жамоаларига кўмаклаша олишмади. Буни уларнинг ЕЧЛдаги энг ёмон мавсумини ўтказаётганига далил бўлувчи рақамлар ҳам исботлаб турибди.

Роберт индивидуал ҳаракатларининг самарадорлигини қанчалик кўз-кўз қилмасин, жорий йил барибир шахсий ютуқлар коллекциясини бойита олмайди. "Олтин бутса" асосан пенальтилар эффекти эвазига Иммобилега кетди, "Олтин тўп" соврини бекор қилинди. Гарчи карантинда ҳам деярли барча чемпионатлар давом эттирилиб, мусобақа тугатиб қўйилаётганига қарамасдан "Франц футбол" учун Франция 1 Дивизионини якунланмагани асосий факторга айланди. Ғалати.

"Франц футбол" нашри футболга нисбатан ноҳақлик ва ҳурматсизлик қилаётгандек гуё. Айниқса Роберт Левандовскига нисбатан десак тўғрироқ бўлади. Бутун мавсумни бир текис ўтказаётган, жамоавий натижалар дейсизми, индивидуал ҳаракат ва кўрсаткичми фарқи йўқ, карантингача ва рестартдан кейин ҳам супер барқарорликни сақлаб турган Левандовскидек "омадсиз" футболчини  топиш қийин бўлса керак. 

Гарчи "Олтин тўп" ҳеч кимга берилмасада, катта эҳтимол ҳар тарафлама унутилмас бўлаётган 2020 йили Левандовскини "энг омадсиз футболчи"га айлантиргани билан ҳам эсда қолса керак...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+11   
06 авг 15:41:32
Pakhtakor25
Janob Beg'amov balki Italiyadagi jamoalar bilan Germaniyadàgi jamoalarni ham bir solishtirarsiz. Chironing sheriklari bilan Levandivskiyning sheriklarini ham.
+2   
06 авг 18:45:20
Rakuten
Pakhtakor25 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Janob Beg'amov balki Italiyadagi jamoalar bilan Germaniyadàgi jamoalarni ham bir solishtirarsiz. Chironing sheriklari bilan Levandivskiyning sheriklarini ham.
Nimasini solishtiradi? Chiro Immobile "Oltin Butsa"ni ilib ketdi deb ko'rga hassa qilib yozib qo'yibdi-ku. Lekin Chironing "Oltin To'p"ga nima aloqasi bor? Shahboz shuning uchun ham Levandovskini Ronaldu va Messi bilan solishtiryapti. Chironing "Oltin Butsa" yutgani Levandovskini "Oltin To'p"dan mahrum qila olmas edi. Tak chto, ne to gap yozdiz. Chiroga molodets, Oltin Butsaga haqli, ammo, gap "Oltin To'p" haqida ketyapti.
+2   
06 авг 18:40:59
Rakuten
Shahboz Beg'amov yozgan eng neytral maqola shu bo'lsa kerak. Haqiqatan, bu yil Levandovski har tomonlama ustun edi. Bo'larkanu shunaqa maqolalar yozsa. Tishingiz o'tmaydigan mavzularga siyoh sarflamasdan, mavsum yakunlari, to'purarlar, rekordlar, mavsum kashfiyotlari haqida tahliliy maqolalar yozinglar.
P.S. Shahboz Beg'amov maqola yozayotganingda statistikani va imloviy xatolaringni yaxshilab tekshirtirjb ol. Messi 35 ta emas, 33 ta o'yin o'ynagan. Futbolni kuzatgan bo'lganingda bilarding. Chunki, mavsum boshini Messi jarohat sabab 2 oycha muhlat o'ynamagandi. A tak qolgan jihatlarda fikringa qo'shilaman. Va nihoyat ko'zing ochilyapti seni ham.
+2   
06 авг 16:21:19
Rinatbek JR Bayern
YCHLINI OSAk YAXSHI BULARDI
+2   
06 авг 15:38:31
CH E L S E A
Xaqiqatan oltin töp uchun kurashda yaqqol ustun edi Levandovski... Buni bir og'iz söz bilan SHARMANDALIK...
+2   
06 авг 15:38:25
CH E L S E A
Xaqiqatan oltin töp uchun kurashda yaqqol ustun edi Levandovski... Buni bir og'iz söz bilan SHARMANDALIK...
+2   
06 авг 15:29:48
Draxler
Xama pokazatellada Levandovskiy zorligini faktlar bilan chiroyli isbotlap qoyipti. Ortiqcha savollaga orin qomapti. Oltin topi bekor qilingani noxaqli
+1   
07 авг 07:32:25
Abbosbek Parpiyev
Xayotbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Топ даражада уйганан футболчилар орасида энг омадсизи Михаил Баллак болса керак. Бой берилган финаллар, хамиша иккинчи ракамли булиш
Ха хақсиз Баллак табиатан етакчи булсада финалларда омадсиз булган лекин у пайтлар юлдузлар тулиб тошган давр эди у энг яхшилар орасида омадсизлардан булган булса керак. Айтганча патрис эвра хақда хам уқиб куринг кеча уқиб қолдим уни олдида қолганларники хеч нима эмас
+1   
06 авг 16:35:50
Abbosbek Parpiyev
Abbosbek Parpiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Левандовскини омади Бавариядек клубда уйнаётганидир. Омадсизлиги эса месси ва роналду даврида уйнаётгани булса керак. Ахир Карантин фақат Левага эмас бутун дунёда купчиликка "индивидуал" олиб келди. Бавария чл ва евросуперкубокни олса Лева у.н шу Олтин туп булади ва бунга ишониб қоламиз
Индивидуал Омадсизлик
+1   
06 авг 15:52:28
FARRUXBEK.FC.BAYERN
lewaga omad chlni olsa boldi jamoaviy yutuq muximi
   
07 авг 02:44:57
Xayotbek
Топ даражада уйганан футболчилар орасида энг омадсизи Михаил Баллак болса керак. Бой берилган финаллар, хамиша иккинчи ракамли булиш
   
06 авг 19:15:31
Samarano
Xa qòy bòpti xafa bòlmagin Beģamov.... bilamiz komandangni muhim futbòlchisi.
Chl tòpurari deb jar solibsan gòyoki Otdan maxrum bòlgandek, xali Chl tugallanvosin! Katta gapiribqòygan joying bor Bavariya yakka qirol deb! Qani kòramiz qaygacha borar ekan klubing... Oltin bitsaga til tekkazma unaqaydi...bunaqaydi....deb. kim yutgam bòlsa xaqli yutdi! Penlani sanaysanmiye.... senga bir gap 2018 yilda Ronaldu Chlning tòp urari bòlib + Chempioni bòlib Otsiz qolgan!
Xa bu xali turnir tugallanmasdan Levani omadsizga chiqaribqòydinku))) sal shoshmay tur xali avvalgi gaplaringxam barchani yodida turibti. Mobodo bavariya Chlni olomasa tanqidlaga tayyor tur!)
   
06 авг 18:04:15
DJASU_R
INTER I LOVE YOU INTER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Messi va Ronaldo bor ekan qolgan har qanday futbolchi oltin tup olishi qiyin
Shu fikrizga Modrichdan bitta "-"
   
06 авг 16:30:07
Abbosbek Parpiyev
Левандовскини омади Бавариядек клубда уйнаётганидир. Омадсизлиги эса месси ва роналду даврида уйнаётгани булса керак. Ахир Карантин фақат Левага эмас бутун дунёда купчиликка "индивидуал" олиб келди. Бавария чл ва евросуперкубокни олса Лева у.н шу Олтин туп булади ва бунга ишониб қоламиз
-1   
06 авг 15:47:43
INTER I LOVE YOU INTER
Messi va Ronaldo bor ekan qolgan har qanday futbolchi oltin tup olishi qiyin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика