«Лестер» Ходжсон билан музокара ўтказди

Narzulla Saydullayev
1 мар 2017, 08:10
«Лестер» Клаудио Раньерининг ўрнига янги мураббий қидирмоқда.

The Daily Mail нашри хабарига кўра, «тулкилар» Англия терма жамоаси собиқ устози Рой Ходжсон билан махфий музокара ўтказишган. «Лестер» хўжайини Вичай Сривадханапрабха Ходжсон узоқ муддат клубни бошқаришига ишонмоқда.

«Лестер» спорт директори Жон Радкин фикрига кўра ҳозриги бош мураббий вазифасини бажарувчи Крэйг Шекспир бош мураббийга айланади.

Олдинроқ Раньерининг ўрнига Гус Хиддинк, Роберто Манчини ва Найджел Пирсон келиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk