“Лестер” устози: “Айрим футболчиларимизда коронавирус аломатлари пайдо бўлди”

Eldor Akmurzayev
12 мар 2020, 19:39
Бренден Рожерс “тулкилар”нинг уч аъзоси коронавирусга чалинганини ошкор қилди.

“Бир неча ўйинчиларимизда коронавирус аломати ва белгилари пайдо бўлди. Зарур бўлган чора-тадбирларни амалга оширдик ва эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда уларни жамоадан ажратиб қўйганмиз”, дейди мураббий.

Аввалроқ, Премьер-лига барча жамоаларининг аъзолари коронавирусга текширувдан ўтаётгани ҳақида хабар бергандик. Агар текширувлар ижобий натижа берадиган бўлса чемпионат учрашувлари қолдирилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport