"Лестер" Ульоа учун "Сандерленд"дан 10 млн. фунтдан кўпроқ талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2016, 11:41
"Сандерленд" қишки трансфер ойнасида "Лестер Сити" ҳужумчиси Леонардо Ульоани харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, "тулкилар" 30 ёшли аргентиналик учун 10 млн. фунтдан кўпроқ талаб қилмоқда.

Ульоа Англия чемпионатининг жорий мавсумида бирор маротаба ҳам асосий таркибда майдонга тушмади.

"Лестер" 2014 йилда Ульоани "Брайтон"дан 8 млн. фунтга сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph