

Аргентиналик 31 ёшли ҳужумчи мавсум охиригача “Брайтон” шарафини ҳимоя қилади. Бу клуб Ульоа учун бегона эмас. У 2013/14 йилги мавсумда “Брайтон” либосида майдонга тушиб, 26та гол киритганди.
Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг июль ойида Ульоа 9 миллион фунт стерлинг эвазига “Лестер” таркибига бориб қўшилган ва Англия чемпионига айланганди. Жорий мавсумда Ульоа бор йўғи 6та ўйинда майдонга тушди.




