“Лестер” Маҳрезни жаримага тортди

1 фев 2018, 22:40
“Лестер” ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез жаримага тортилди.

Жазоирлик футболчи жамоасининг эрталабки машғулотларида кўриниш бермади. Хабар беришларича, Маҳрез жамоа уни қўйиб юбормаганидан тушкун ҳолатда. 

Футболчи кеча ҳам машғулотларда иштирок этмаганди. Натижада у “Эвертон”га қарши баҳсда ўйин қайдномасидан жой олмади.

“Лестер” раҳбарияти ушбу ҳатти-ҳаракати учун футболчига 200 минг фунт жарима солди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail