"Лестер" "Ливерпуль" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
13 апр 2020, 17:23
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана "Лестер"га ўтишга яқин.

Хабарларга кўра, 31 ёшли хавбек "Лестер"га ўтишга розилик билдирган. Шартноманинг барча деталларига мавсум олдидан аниқлик киритилади.

Лаллана жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Лаллана "Ливерпуль"га 2014 йилда "Саутгемптон"дан ўтган эди. У 2013 йилдан бери Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Leicester Mercury