UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Леонид Слуцкий: «Вазиятга қараб, футболчи оламиз» Янгиликлар

Леонид Слуцкий: «Вазиятга қараб, футболчи оламиз»

Москванинг ЦСКА клуби 4 сентябрь куни янги қурилган «Арена ЦСКА» стадионида синов ўйинини ўтказди.

«Торпедо»га қарши кечган учрашув мухлисларсиз ўтди ва ҳарбийлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ана шу баҳсдан сўнг ЦСКА бош мураббийи Леонид Слуцкий Championat.com сайтига интервью берди.

- Ўз клубингиз қурган янги майдонда ўйнаш қандай кечди?


- Янги стадионда бўлиб ўтган учрашувнинг ҳар бир дақиқасидан роҳатландик. Бу ўйинни ўтказишимиз муҳим эди. Чунки терма жамоалар ўйинлари муносабати билан кўплаб футболчиларимиз ўйин амалиётисиз қолишганди. Масалан, Верн­блум ва Игнашевичлар терма жамоаларидаги фаолиятларини якунлашган.

- Стадионни лойиҳалашда сиздан ҳам маслаҳатлар сўрашдими?


- Айрим жиҳатлар - мураббийлар ўриндиғи, кийиниш хонаси борасида тавсия олишди. Яъни, фақат ўз фаолиятим билан боғлиқ нарсалар бўйича. Бундан бошқа ёрдам ҳам бера олмасдим.

- «Арена ЦСКА»га биринчи бор ташриф буюрганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Янги стадионга келганда, ўзингизни худди янги уйдагидек ҳис қиласиз. Ҳамма бурчакларни ўрганиб чиқасиз. Ажойиб ҳиссиётлар оғушида қоласиз.

- «Арена ЦСКА»ни сиз ташриф буюрган стадионлардан бирортасига солиштириб бўладими?

- Бирортасига ўхшамайди. Усул инглизча. Тўғри бурчакли форма, трибуна майдонга яқин. Бизнинг стадионда ўзига хос жиҳатлар ҳам бор.

- «Торпедо»га гол урган Гордишенкони янги стадиондаги биринчи гол соҳиби, деб ҳисобласа бўладими?


- Унда машғулотлар пайтида киритган тўпларимизни ҳам ҳисоблаш керак. Умуман олганда, расмий ўйинда урилган гол биринчиси ҳисобланади. Умид қиламанки, сиз айтган футболчи «Терек» билан бўладиган ўйинда тўп киритади.

- «Терек» билан бўладиган учрашувда, мухлислар билан тўлган стадионда жамоа ўзини йўқотиб қўймайдими?


- Жамоамиз анча тажрибали ва эҳтиросларини жиловлай олади. Биз олдинлари ҳам Европанинг топ-клубларига қарашли мухлислар билан тўлган стадионларда ўйнаганмиз. Бу ерда эса ўз ишқибозларимиз бўлади. Уларнинг қўллаши бизга ёрдам бериши керак.

- Фернандеснинг соғлиғи қандай? У «Терек» билан бўладиган ўйингача оёққа турадими?


- Шу кунларда умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак.

- Олег Яровинскийнинг айтишича, ЦСКА икки нафар кучли ҳужумчи билан музокара олиб борган экан. Икки фронтда ўйнаб, бир форвард билан қолиш қийин эмасми?


- Таркибимизда Страндберг, Ионов бор. Ахир Ойдан келмаганман. Клуб қандай шароитларда яшаётганини яхши биламан. Имкониятимиз нимагадир етса, яна бошқасига етмаслиги мумкин. Сўнгги йилларда бор эътибор стадион қурилишига қаратилганди. Албатта, мураббий сифатида жамоамда топ футболчилар бўлишини истайман. Лекин вазиятни ҳам инобатга олиш керак. Тўғри, Траоре ва Страндбергдан бошқача усулда ўйнайдиган, Мусо ёки Думбияга ўхшаш ҳужумчи бўлганида ёмон бўлмасди.

- Бразилия матбуотида Витиньонинг ортга қайтаётгани ҳақида ёзишди...


- Бу ҳақда гап бўлмаган. Аввалига унинг қайтиши қишга режалаштирилганди.

- Фотосуратчилар «Откритий Арена»да Станислав Черчесов билан гаплашиб ўтирганингизни суратга олишганди. Гап нима ҳақида бўлди?


- Ҳақиқатан ҳам суҳбатлашдик.

- Терма жамоа ҳақида гап кетдими?


- Йўқ.

И.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика