UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  0 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  6 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Янгиликлар

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика