

Собиқ футболчи ўтган мавсум вақтинча жамоани бошқарганди. Унинг қўл остида "Челси" 1 мартагина ғалаба қозониб, 8 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этди.
"Бундан афсусда эмасман. Агар одамлар олти-етти ҳафталик ишимни танқид қилишса ёки ўз фикрларини билдиришса, бундан муаммо кўрмаяпман.
Бу фаолиятимдаги яхши бўлмаган тажрибалардан бири эди, лекин бу тажриба бўлди. Мен бундан сабоқ чиқардим", - деди Лэмпард.



