ЛегионерУз. “Шанхай СИПГ” мавсумни 8 та гол уриш билан бошлади. Аҳмедовда 2 та голли узатма бор
04 мар 2018 08:32
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/310732_original.jpg)
![](/upload/storage/310732_220.jpg)
ЛегионерУз. “Шанхай СИПГ” мавсумни 8 та гол уриш билан бошлади. Аҳмедовда 2 та голли узатма бор
“Чанчун Ятай”
Ҳимоячи Анзур Исмоилов 2011 йилдан буён 1 та клуб шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Азиз Ҳайдаров Амирликларга қандай мослашиб кетган бўлса, Исмоилов ўзи учун Хитойни шундай қабул қила олди, дейиш мумкин. Унинг жамоаси “Чанчун Ятаи” чемпионатни “Шанхай Шенхуа”га қарши ўйин билан бошлади. Ўтган мавсум Карлос Тевесни олиб келиб, катта шов-шув кўтарган жамоа, ўша йилнинг ўзидаёқ фантастик сумма олаётган аргентиналик ҳужумчи билан хайрлашиб қўя қолди.
“Чанчун Ятай” билан ўйинда мезбонлар колумбиялик Жованни Морено, Фредди Гуарин ҳамда парагвайлик Оскар Ромеро каби легионерлар хизматидан фойдаланди. Гуарин “Интер” ва “Порту”даги фаолияти орқали яхши таниш. Меҳмонлар сафида эса Исмоиловдан ташқари нигериялик ҳужумчи, “Гранада” ва “Уотфорд”даги ўйинлари билан танилган Одион Игало ҳаракат қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди. 90 дақиқа майдонда бўлган Исмоилов ўйиннинг 11-дақиқасига келиб огоҳлантириш ишлаб олди.
Шанхай Шэньхуа Оскар Ромеро - 28' |
Суперлига . 1-тур 02/03/2018, 16:35 1
:
1
Тугади
|
Чанчунь Ятай Фан Ксяодонг - 62' |
Стадион: Hongkou Football Stadium, 21098 томошабин
Бош ҳакам: Kun Ai
Исмоилов бир неча йиллардан буён жамоасининг асосий ҳимоячиси бўлиб келади. Тез орада унинг шартномаси, бошқа режалари масаласига ҳам ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
“Шанхай СИПГ”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳаракат қиладиган “Шанхай СИПГ” бир йил аввал Сколарининг “Гуанжоу Эвергранд” клубига жиддий қаршилик кўрсатиб, лигани вице-чемпион сифатида якунлаган, Чемпионлар Лигасида эса ярим финалга қадар етиб борганди.
“Жамоа ўтган мавсум ҳаракат қилган футболчиларни сақлаб қолди. Бу ҳолат мавсумни муваффақиятли бошлай олишимиз учун муҳим эди. Чунки энди йигитлар бир-бирини янада яхшироқ тушуниб ҳаракат қилиш имкониятига эга”, — дейди Одил Аҳмедов.
Шанхайликлар Хитой Суперлигаси стартига қадар 3 та расмий ўйинда иштирок этиб улгурди ва уларнинг барчасида зафар қучди. Аввалига тай клуби устидан қозонилган минимал ҳисобдаги ғалаба шанхайликларни Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига олиб чиқди. Кейин эса сафарда Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клуби 1:0 ҳисобида таслим қилинди. Австралиянинг “Мелбурн Виктори” клуби постига эса 4 та гол урилди — 4:1.
Аҳмедов уларнинг барчасида ҳаракат қилди. Бу сафар “Шанхай СИПГ” мавсумни ўта йирик ғалаба билан бошлай олди. Яқиндагина “Атлетико” футболчилари бўлган Янник Феррейра Карраско ҳамда Николас Гайтанни қўлга киритган “Дальян Йифанг” клубига қарши ўйинда 8:0 ҳисоби қайд этилди.
Шанхай Ист Эйша Оскар - 1', Оскар - 24', Халк - 37', У Лэй - 60', У Лэй - 65', Оскар - 75', У Лэй - 83', Wenjun Lyu - 84' |
Суперлига . 1-тур 03/03/2018, 16:35 0
:
8
Тугади
|
Далянь Аербин |
Стадион: Shanghai Stadium, 21813 томошабин
Бош ҳакам: Xing Guan
“Хитойда асосий ишни легионер футболчилар бажаради. Шунинг учун ҳам ҳар бир клуб сафида савияли камида 4 тадан легионер бор. Бироқ яхши ўйнай оладиган хитойликлар кўп эмас. Борлари мамлакатнинг 6—7 та клубига бўлиниб кетган ва айнан ўша жамоалар чемпионлик учун ҳаракат қилади. Чунки сиз минг ҳаракат қилганингиз билан, агар маҳаллий футболчилар шунга муносиб жавоб бермаса, натижа қилиш қийин. Кеча ҳам шунга гувоҳ бўлдик. “Атлетико”дан 2 та тажрибали футболчилар олиб келинган бўлса-да, рақиб барибир ҳеч нарса қила олмади. Чунки унинг сафидаги маҳаллий футболчилар барибир талаб даражасида эмас”, — деб сўзини давом эттирди Аҳмедов.
Миллий терма сардори 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беллашувда Ву Леи ҳамда Оскар хет-трик қайд этди. Аҳмедов ҳар икки футболчининг 1 тадан голига пас бергани билан ёдда қолди.
Championat.asia статистикаси
Аҳмедов ва Исмоилов Ўзбекистон термасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Улар Марокаш йиғинига жалб этилгани сизга маълум. Март ойи экваторига қадар улар яхши спорт формасига чиқиб улгуради.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар