UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  10 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  4 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10

Легионерлар: Денисов голга ҳаммуаллифлик қилди Янгиликлар

Легионерлар: Денисов голга ҳаммуаллифлик қилди

Дам олиш кунларида Россия ва Украина чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Россия чемпионатида 4-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби сафарда “Урал”ни мағлуб этди. “Темирйўлчилар”нинг уч голига мезбонлар фақатгина бир бора жавоб қайтара олишди. Эътиборлиси, меҳмонларнинг учинчи голи киритилган вазиятда Майконга тўпни айнан Виталий Денисов етказиб берганди. Таъкидлаш керакки, Денисов учрашувда 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

“Урал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Локомотив” тўплаган очколари сони 10тага етди ва улар айни вақтда турнир жадвалида “Зенит” ва ЦСКАдан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Украина чемпионатида ҳам 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият юритадиган “Ворскла” жамоаси бу турда ўз майдонида “Шахтёр”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобтида дуранг ўйнади. Турсунов майдонга асосий таркибда тушиб, ўйинни тўлиқ ўтказди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика