UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  7 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  108 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

"Легионер мухлис". Олтинчи сон Янгиликлар

"Легионер мухлис". Олтинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг. 


Қовланов Ҳамидулло – Россия, Краснодар  Сочи.
Мен Қовланов Ҳамидулло Журабоевич. 1985 йил Андижон вилояти Булоқбоши туманида туғилганман. Футболга 8 ёшимдан буён қизиқаман ва ҳозиргача шуғулланиб келаман. Ишқибозлик борасидан мендан ўтадигани йўқ назаримда. Қаерда бўлмасин катта футболларни томоша қиламан. Ҳозирда Краснодар шаҳрида ишлайман. “Краснодар” клуби ўйинларини томоша қиламан. Асосий мухлислик қиладиган жамоам Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби. Севимли ўйинчим Криштиану Роналду ва Одил Аҳмедов.



Маъруф – Хитой, Сиан
Ассалому алайкум! Бу ўртоғим Маъруф. Ҳозирда Хитойнинг Сиан шаҳрида таҳсил оляпти. 1991 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. “Насаф”, “Реал Мадрид” ва албатта Ўзбекистон терма жамоасининг мухлиси. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонамиз.

Бу расм 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Хитой ўйинидан кейин олинган.




Раҳматулло Чоршанбиев – Туркия, Анқара
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ҳардури қишлоғиданман. “Насаф”га ва “Галатасарой”га мухлислик қиламан. Ўзим Анқарадаман.



Жуманиязов Низомжон – Испания, Сантьяго-де-Компостела
Салом, мен Жуманиязов Низомжон  Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманиданман. Ҳозирда Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳридаги университетда ўқийман. Бу шаҳар Ла Корунья (“Депортиво”) ва Виго (“Cельта”) шаҳарлари ўртасида жойлашган. Футболга ёшлигимдан қизиқаман. “Барcелона”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер” клублари, Бразилия, Аргентина ва Испания терма жамоаларига мухлислик қиламан, Ўзбекистонда “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Нефтчи” клубларининг ўйинларини томоша қилиш ёқади.



Бекзод Худайбергенов – Россия
Мен Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилганман. Айни пайтда Россиядаман.


 
Карабаев А – Россия, Санкт-Петербург
Санкт Петербург. "Крестовский" стадиони. “Зенит” – “Рубин” учрашуви



Юсупов Жўрабек – Россия, Чита.
Хоразмдан Жўрабекман. Ҳозирда Россиядаман. Мадриднинг “Реал” клуби мухлисиман.



Улуғбек Саттаров – Россия, Қозон



Шарипов Баҳодир – БАА, Дубай
“Насаф” ва Ўзбекистон терма жамоаси мухлисимиз. Замонавий ва энг сўнгги янгиликлар учун раҳмат. Барчага омад!


Имомов Жамол - Испания, Мадрид
Мен Имомов Жамол. Бухоро вилоятида туғилганман... Мадрид шаҳрида истиқомат қиламан... “Манчестер Юнайтед” ва Ўзбекистон МТЖга мухлислик қиламан...



Кадиров Аллоҳберди – Россия, Санкт-Петербург
Мен марғилонда туғилганман ҳозир Россияда ишлаяпман. Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ва “Барселона”га мухлислик қиламан.



Мирзоҳид Раҳимов – Россия, Москва вилояти
Салом мен Мирзоҳид Раҳимов ҳозирда Москва вилояти Каролев шаҳрида ишлайман. Ёшлигимдан Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда “МЮ” мухлисиман. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини Хиросима-94 Осиё ўйинларидан бери қолдирмасдан кузатаман.



Фаҳриддин – Россия
Салом мен Намангандан Фаҳриддин бўламан. Шу сайтни анчадан бери кузатиб келаман. Бу расм Одил Аҳмедов “Анжи”да ўйнаб юрганида “Ливерпуль” билан ўйинда тушулган сурат.



Алишер Эрматов – Россия, Москва
Ассалому алейкум сайт ходимлари. Мен Эрматов Алишер, Сирдарё вилояти Ширин шаҳриданман. Ҳозирда Москва шаҳрида ишлайман. “Бунёдкор” ҳамда “Барcелона” жамоалари мухлисиман. Сайт ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва кейинги ишларда омадлар тилаб қоламан!


Шерзод Тошпўлатов - Испания, Барселона




"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон

"Легионер мухлис". Учинчи сон

"Легионер мухлис". Тўртинчи сон

"Легионер мухлис". Бешинчи сон

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика