UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Плимут"га қарши камбэк қайд этиб, кейинги босқичга йўл олди  37 00:29Ла Лига. "Реал" меҳмонда камбэк сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  116 00:06А Серия. "Интер" "Наполи"га қарши ўйинда 87-дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, жамоалар ўртасидаги фарқ 1 очкога тенг  10 23:35"Ювентус" Моттанинг ўрнига кимларнинг номзодини кўриб чиқмоқда?  1 23:18Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини якунига етди  0 23:04РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Ахмат"га мағлуб бўлди, Ашурматов 82 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка олди  2 22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  7 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  15 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  22 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  8 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  1 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  2 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  4 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  22

"Легионер мухлис". Учинчи сон Янгиликлар

"Легионер мухлис". Учинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг. 

Бабаханов Собитхон – Россия, Москва
Мен Наманганда туғилганман. Бир неча йıллардан бери Москвада ишлайман. Москвада пойтахт клублари ўйинларига кўп тушуб тураман.



Розалиев Умиджон – Жанубий Корея
Мен Фарғона вилояти Олтиариқ туманиданман. Ҳозир Жанубий Корея давлатида ишлаяпан. “Нефтчи” ҳамда “Реал Мадрид” клубларига қизиқаман.



Абдулазиз Атабаев – Украина
Бу мени акам. Айни пайтда Украинада таҳсил олаяпти. Яқинда туғилган кунлари бўлади. Легионер мухлисда чиқсалар хурсанд бўладилар. 



Бобоев Асилбек – Хитой, Шанхай
Ҳамма футбол мухлисларига алангали салом. Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳриданман. Ҳозирда Хитойнинг Шанхай шаҳрида истиқомат қиламан. Футболнинг ашаддий мухлисиман. Ёқтирган футбол клубим - Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби. Хитойда тез-тез футбол ўйинларига тушиб тураман. Охирги марта томоша қилган ўйиним “Шанхай Шенхуа” – “Шанхай СИПГ”. Афсус бу ўйинга Одил Аҳмедов ташриф буюрмади.



Давлатбек Холматов – Россия, Владивосток
Мен асли Марғилонданман. Ҳозирда Россиянинг Владивосток шаҳрида таҳсил оламан. “Реал Мадрид”, “Нефтчи”, Хорватия ва Ўзбекистон терма жамоаларига мухлислик қиламан. Худо хоҳласа албатта биз 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Шу билан бирга сизларни ҳам ишларизга ривож тилайман. Олға Ўзбекистоним.



Камил – Россия, Красноярск
1989 йилда Бекободда туғилганман. Россиянинг Красноярск шаҳрида яшайман. Ҳозирча Бекободдаман. 2002 йилдан буён “Барселона”нинг ашаддий мухлисиман. Ўзбек клубларига қизиқмайман. Ўзбекистонга Эрон билан ўйинда омад. Фахрий ўқувчи Одил ака Шариповга салом. Красноярскнинг “Енисей Металлург” жамоаси стадиони. Тақдир бу ернинг жамоаси ҳам “Металлург” деб номланади.



Феруз – Россия, Брянск
Ҳаммага салом! Мен “Бухоро”дан Феруз. “Реал Мадрид” ва “Бухоро”нинг ашаддий мухлисиман. Россиянинг Брянск вилоятида яшайман. Севимли жамоамни қўллаб-қувватлайман. Қалбимдасан “Бухоро”!



Шаматов Дилмурод – Туркия, Истанбул
Салом мен Фарғона вилоятидан ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қиламан. Мен ёшлигимдан “Барселона” клубининг ашаддий мухлисиман. Ҳозирда Месси жаҳонда тенгсиз бўлсада лекин футбол тарихида Роналдиньо ўчмас из қолдирди деб ўйлайман.



Наврўз – Беларусь, Минск
Менинг исмим Наврўз. Ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида яшайман. “Челси”га мухлислик қиламан.



Юлдашев Умидилло – Чехия, Прага
Мен айни пайтда Прагада ишлайман. “Барселона” ва “Андижон” клублари мухлисиман ҳамма футбол мухлисларига соғ-саломатлик тилайман, ишларига омад.



"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон


Агар сиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишни истасангиз албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика